Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автомобил ёқилғисини 50 фоизга тежайдиган қурилма тақдим қилинди

Тошкентда автомобил ёқилғисини 50 фоизга тежайдиган қурилма тақдим қилинди

Ёқилғи тежовчи газгенератор қурилмаси.

Фото: «ЎзА»

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида намойиш қилинган Малайзиянинг «Amiran» технологик компанияси ишлаб чиқарган газгенератор қурилмаси автомобилга ўрнатилгандан сўнг ёқилғи сарфи 50 фоизгача тежалади.

Ўз-ўзидан босиб ўтиладиган масофа ҳам 50 фоизгача узаяди, деб хабар берди «ЎзА».

Компания директори ўринбосари Аъзам Ал-Яҳёнинг таъкидлашича, ушбу қурилма таркибида асосини сув ташкил қилувчи кислород-водородли ёқилғи капсуласи мавжуд. У сув электролизи технологиясига асосланган кичик аксессуарлардан иборат. Газгенератор қурилмаси атмосферани ифлослантирувчи моддалар ва заҳарли газ чиқиндиларини камайтиради. Автотранспортнинг равон ҳаракатлашини таъминлайди.

Газгенератор қурилмаси двигатель ҳароратини пасайтириши натижасида машина мойи кўпроқ муддатга етади. У барча турдаги автотранспорт воситалари учун мўлжалланган. Енгил автомобиллар учун GX-300 модели тавсия этилади. Ҳар 10 минг километрдан сўнг қурилма ичидаги сув алмаштирилади.

Хабарда таъкидланишича, уни ўрнатиш жуда осон. У автомобиль юкхонасига ихчам тарзда ўрнатилади. 5 йилдан 10 йилгача кафолати бор.

Нашр қурилманинг нархига аниқлик киритмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг