Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аёл кишининг жасади топилди

Тошкентда аёл кишининг жасади топилди

Иллюстратив сурат

Фото: «Новости Таганрога»

2018 йил 13 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Ўзбекгидроэнерго-1» АЖ ҳудудидан оқиб ўтувчи юқори Бўзсув канали бўйида аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Белгилари: ёши тахминан 25-30 ёш, бўйи — 167-169 см. Алоҳида белгилари йўқ. Тананинг бўйнидан қора тери тасмали учбурчак шаклдаги ёрқин кулранг клон темир тақинчоқ; қизил бантикли мато заколка (резина); қўлида бинафша рангли маникюр аниқланган.

Ушбу белгилар таниш бўлганлардан «102» рақамига қўнғироқ қилишлари ёки яқин атрофдаги ИИБга хабар беришлари сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг