Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир «закладка»чи қўлга олинди

Тошкентда яна бир «закладка»чи қўлга олинди

Фото: ДХХ

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «закладка» усулида наркотик моддалар тарқатиш билан боғлиқ фаолиятга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида 1993 йилда туғилган фуқарога тегишли автомобил ҳамда унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Текширув давомида 1,1 кг «Альфа-PVP», 1,9 кг марихуана, 65 грамм героин ва 16 грамм «5F-APINACA» гиёҳвандлик воситалари аниқланган. Шунингдек, наркотик моддаларни қадоқлашда фойдаланиладиган зип-пакетлар ва электрон тарози ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахсга наркотик моддаларни «закладка» усулида тарқатиш бўйича топшириқ берган, 1988 йилда туғилган ва аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судланган аёл ҳам ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ДХХ фуқароларни шу каби қонунбузарлик ҳолатларига дуч келган тақдирда, 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг