Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда болалар орасида касаллик кўпайгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Тошкентда болалар орасида касаллик кўпайгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, оқибатда шифохонага мурожаат ортгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Тармоқларда тарқалган видеода касалхонага дақиқасига тез ёрдам орқали беморлар олиб келинаётгани, болаларда томоқ оғриғи ва иситма кузатилаётгани айтилган. Аниқланишича, иситма ва томоқ оғриғи бўйича мурожаатлар сони ортгани ҳақида тарқалган видео Тошкент шаҳридаги 1-сон болалар клиник шифохонаси билан боғлиқ.

Шифохона 425 ўринга мўлжалланган. Унга бир суткада ўртача 300−350 нафар бемор мурожаат қилади. Улардан 55−65 нафари стационар ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилади. Қолганларга эса бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, яшаш ҳудуди бўйича оилавий шифокор назоратига юборилади.

Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси марказга тана ҳарорати кўтарилишидан ташқари, бошқа касалликлар билан оғриган беморлар ҳам бирдек мурожаат қилаётганини маълум қилди.

«Бугунги кунда ушбу тиббиёт муассасаси қабулхонасига фақатгина тана ҳарорати кўтарилиши ёки томоқ оғриғи билан эмас, балки аллергик тошмалар, ич кетиши, кўз ва қорин оғриғи, чақалоқларнинг қулоғи оғриши, безовталик, аппендицит, диск чурраси каби ташхислар билан ҳам мурожаат бўлмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, оилавий поликлиникалар асосан кун давомида ишлагани сабабли тунги пайт бемор болаларга тиббий ёрдам олиш учун одатда болалар шифохонасига мурожат қилинади. Оқибатда кечки вақтда беморлар сони бирмунча ортади.

Бундан ташқари, пойтахтдаги республика даволаш муассасаларидан ташқари, болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи 5 та клиник ва 5 та юқумли касалликлар шифохонаси туну кун ишламоқда.

«Шундай экан, ижтимоий тармоқларда болалар шифохонасига иситма ва томоқ оғриғи бўйича мурожаатлар сони ортгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинади», — дея изоҳ берди бошқармаси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг