Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди

Тошкентда илк «спорт» бекати пайдо бўлди

Фото: Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази

Пойтахтнинг Сергели туманидаги автомобил бозори яқинида жойлашган ва 12 та автобус йўналиши хизмат кўрсатадиган бекатда илк «спорт» бекати ташкил этилди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташаббуси билан бекат ҳудудида воркаут майдончаси барпо этилиб, қисқа муддатли жисмоний машғулотлар учун мўлжалланган спорт элементлари ўрнатилди.

Эндиликда йўловчилар автобус кутиш вақтида енгил машқлар бажариш, турникда тортилиш ёки бошқа жисмоний фаоллик билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа жамоат транспорти инфратузилмасини нафақат ҳаракатланиш, балки аҳолининг саломатлиги ва қулайлиги учун ҳам хизмат қиладиган муҳитга айлантиришга қаратилган.

Қайд этилишича, Сеул, Пекин, Сингапур, Париж, Богота ва Кали каби шаҳарларда ҳам автобус бекатлари спорт элементлари билан жиҳозланиб, аҳолининг кундалик жисмоний фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.

Маълум қилинишича, келгусида бундай спорт-бекатлар аҳоли зич яшайдиган ҳудудлар, серқатнов йўналишлар ва етарли бўш майдонга эга бекатларда ҳам ташкил этилиши мумкин. Бунда хавфсизлик, йўловчилар учун қулайлик ва пиёдалар ҳаракатига халақит бермаслик асосий мезон сифатида белгиланади.

Шаҳар аҳолиси ва йўловчилар янги спорт-бекатлар учун манзиллар бўйича ўз таклифларини Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг Телеграм-боти орқали юборишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг