Тошкентдаги маҳаллани сув босди (фото)
Бугун, 4 июн куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жунариқ» каналида сув оқимининг меъёридан ошиқ оқиши сабабли сув тошиши ҳодисаси кузатилган.
Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Натижада «Жунариқ» маҳалласидаги кўчалар ва бир нечта уйларга сув тўпланган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этмоқда.
Вазият назоратга олинган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter