Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда учта машинани дарахт босиб қолди

Тошкентда учта машинани дарахт босиб қолди

Иллюстратив фото.

12 март куни Тошкентнинг М.Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчасида жойлашган Le Grande Plaza мехмонхона рўпарасидаги дарахт автомашиналар устига қулаганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган.

Дарахт қулаши натижасида 3 та енгил автомобил шикастланган бўлиб, жабрланган ёки халок бўлган фуқаролар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг