Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди

Фото: «UzNews.uz»

Кеча, 7 июнь куни соат тахминан 22:10ларда Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида («CRAFERS» заводи) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум бўлишича, пиёда, 22 ёшли Г.И. йўлни белгиланмаган жойдан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр нарида кесиб ўтаётганида 41 ёшли Х.Х бошқарувидаги «Ласетти» автомашинаси уни уриб кетган. Шундан сўнг «Ласетти» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, «Кобальт» (ҳайдовчиси 49 ёшли Ю.А.) автомобили билан тўқнашган. «Ласетти» уриб кетган пиёда эса ушбу йўлда ҳаракатланаётган «Shacman» юк машинаси остида қолган.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ туфайли пиёда Г.И. ва «Ласетти» автомобили йўловчиси 38 ёшли О.М. воқеа жойида ҳалок бўлган. «Кобальт» йўловчиси, 23 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилди. «Ласетти» автомобили ҳайдовчисига тиббий ёрдам амбулатор шароитда кўрсатилган, шундан кейин у касалхонадан чиқарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга пиёда йўлни белгиланмаган жойдан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр наридан кесиб ўтаётгани сабаб бўлган, дейилади ИИББ хабарида.

Тергов давомида «Ласетти» ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси ўрнатилади.

«Ҳурматли ҳайдовчилар ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг! Ёдингизда бўлсин: битта нотўғри қадам сизнинг ва йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг умрига зомин бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг