Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 5-август куни соат 18:23 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватга мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон воқеа жойига соат 18:28 да етиб бориб, ёнғин соат 18:44 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 2 қаватида 140 кв.м майдонда қурилиш махсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ ва ССБ ходимлари етиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг