Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда вафот этган «россиялик журналист иши» ортида 4 киши қамалди

Тошкентда вафот этган «россиялик журналист иши» ортида 4 киши қамалди

26 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди 2024 йилнинг 22 октябр куни Тошкентдаги Karaman Palace Hotel  меҳмонхонасида вафот этган Паперная ва Радченколарнинг заҳарланиши бўйича ишни кўриб чиқишни бошлаган эди.

Мазкур суд иши якунланиб, жиноий иш бўйича тўрт нафар шахс айбдор деб топилган ва улар 3 йилдан 8 йилу 1 ойгача озодликдан маҳрум қилинган.

«РИА Новости»нинг маълум қилишича, А.Х. (меҳмонхона эгаси) ЖКнинг 186-модда 4-қисми «а» банди ва 229-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 8 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, чилангар Н.Қ., иситиш ускуналари сотувчилари З.Д. ва А.Ю. лар ЖКнинг 229-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, ҳар бири 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Суд қарорига кўра, маҳкумлардан Радченконинг қариндошлари фойдасига 60,68 миллион сўм, Папернаянинг қариндошлари фойдасига эса 67,58 миллион сўм  ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида таътил ўтказиш учун келган россиялик журналист Инесса Паперная, унинг ҳамроҳи Радченко Максим ҳамда 48 ёшли ўзбекистонлик Х.Н. номаълум газдан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг