Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда хорижда иш ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Тошкентда хорижда иш ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «F.A.» МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштириб, ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг