Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Янги йил байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлар маълум қилинди

Тошкентда Янги йил байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлар маълум қилинди

Асосий байрам тадбирлари 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январга қадар ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида бўлиб ўтади.

Шунингдек, қуйидаги манзилларда кўтаринки руҳдаги байрам тадбирлари ташкил этилади:

Юнусобод тумани:

  • Рихсилий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси («Юнусобод Gallery» мажмуаси) 25 декабрь — 10 январь, соат 17:00 — 21:00.

Бектемир тумани:

  • «Compass» савдо мажмуаси, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00
  • «Coca-Cola Garden» боғи, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00.

Миробод тумани:

  • Тарас Шевченко 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси, 21 декабрь — 4 январь, соат 16:00 — 22:00.

Мирзо Улуғбек тумани:

  • «Central Park», 25 декабр — 10 январь, соат 11:00 — 22:00.
  • «Янги Ўзбекистон боғи» ҳудуди, 25 декабрь — 10 январь, соат 16:00 — 22:00.

Сергели тумани:

  • Суғдиёна ва Жалойир кўчалари бўйлаб 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси ҳамда Янги Сергели истироҳат боғи, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00.

Олмазор тумани:

  • «Asia.uz» супермаркети автотураргоҳи (собиқ Нукус кинотеатри), 25 декабрь — 10 январь, соат 16:00 — 22:00.

Учтепа тумани:

  • Учтепа тумани ҳокимлигининг олди қисми, 25 декабрь — 5 январь, соат 16:00 — 20:00.

Чилонзор тумани:

  • «Dream Park» («Ғафур Ғулом») маданият ва истироҳат боғи, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00.
  • «Humo Arena» муз саройи олди майдони, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 23:00.
  • «Magic City» боғи, 20 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 23:00.
  • Ал-Хоразмий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси, 25 декабрь — 10-январь, соат 11:00 — 22:00.

Шайхонтоҳур тумани:

  • «Anhor Lokomotiv» боғи, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00.
  • «Tashkent City» мажмуаси, 21 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 23:00.

Яшнобод тумани:

  • «Ашхобод» сайилгоҳи, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 20:00.

Яккасарой тумани:

  • «NEXT» савдо мажмуаси, 25 декабрь — 10 январь, соат 16:00 — 22:00.
  • Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг хорижий давлатлар урф-одатлари, миллий ҳамда маданий анъаналари акс эттирилган павильонлар ҳудуди, 25–30 декабрь, соат 16:00 — 19:00.

Янгиҳаёт тумани:

  • Меҳригиё 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси, 25 декабрь — 10 январь, соат 11:00 — 22:00.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг