Тошкентдаги аянчли автотўқнашувда бир аёл ҳалок бўлди

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Абай ва Навоий кўчалари кесишган чорраҳада 2 та машина иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Навоий кўчасида ҳаракатланиб келаётган ва ўнгга бурилмоқчи бўлган Nexia-2 ҳайдовчиси асосий йўлдаги Nexia-3 автомобилига йўл бермаган ва иккови тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида Nexia-2 олд ўриндиғидаги аёл йўловчи олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган. Орқа ўриндиқдаги бир аёл (шахси аниқланмоқда) ва 3 ёшли бола жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида Nexia-3 машинасидаги жароҳатланган ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter