Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги бозор суд қарори билан вақтинча ёпилди

Тошкентдаги бозор суд қарори билан вақтинча ёпилди

Учтепа туманида жойлашган "Строй город" қурилиш моллари бозори суд қарори билан вақтинча ёпилди

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар Учтепа тумани Тошкент катта ҳалқа автомобил йўли кўчасида жойлашган "Строй город" қурилиш бозори ўзбошимчалик билан электр энергиясидан узилганлиги бўйича хабарлар тарқалди. 

Аслида Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан, “ОЗИҚ-ОВҚАТ СТАНДАРТ КАРТОН” МЧЖГА қарашли савдо бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши камчиликларни ва қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги 2025 йил 13 июнь кунидаги иқтисодий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан ҳал қилув қарори чиқарилган, дейилади пойтахт ФВБ хабарида. 

Унга кўра жорий йилнинг 27 июн кунидан савдо комплекси (қурилиш маҳсулотлари бозори) Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан, аниқланган ёнғинга қарши камчиликларини қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этилгунга қадар, иш фаолияти вақтинча тўхтатган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг