Тошкентдаги «EVOS» кафесида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса кеча соат 20:32да Шайхонтоҳур тумани кичик халқа йўли кўчаси 29-уйда жойлашган «EVOS» умумий овқатланиш шохобчасида содир бўлган.
Маълум бўлишича, ёнғиндан шохобчанинг 10 кв.м майдони зарар кўрган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 20:32 да етиб бориб, 20:46 да тўлиқ бартараф этганлар. Ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғинни тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter