Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги пичоқбозлик ҳақида ИИББ тезкор хабар берди

Тошкентдаги пичоқбозлик ҳақида ИИББ тезкор хабар берди

Архив фото.

2020 йил 29 август куни соат таҳминан 19:00ларда, 22 ёшли М.Хикматулло ўзининг тўрт нафар танишлари билан Олмазор тумани Очил Бобожонов кўчасидаги кафелардан бирида ўтирган вақтида таниши 24 ёшли П.Темур билан ўзаро гап талашиб қолган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Сўнг кўчага чиқиб кўп қаватли уйларнинг олдида оғзаки можарони ҳал қилмоқчи бўлган вақтида М.Хикматулло ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан таниши П.Темурга тан жароҳатлари етказган.

Натижада П.Темур олган тан жароҳатлари билан 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра П.Темурга оғир тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлинмаси томонидан М.Хикматуллога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича М.Хикматулло Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг