Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг бир қисми ёпилади

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг бир қисми ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди

Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидан ("Биродарлик қабрлари" ёдгорлиги) то Шота Руставели кўчасининг Миробод кўчаси билан кесишмасигача ("Гранд Мир" меҳмонхонаси айланаси) автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади. 

Чеклов 2025 йил 24 августдан 31 августгача амал қилади. 

"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия этамиз", дейилади ҳокимлик хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг