Тошкентдаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Кеча, 7 август куни соат 15:59 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Ибрат» МФЙ Чирчиқ кўчасида жойлашган 2-қаватли уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:15 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 16:49 да ўраб олинган ва соат 16:50 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг тахминан 90 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter