Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга санъат қайтмоқда: шаҳарда учта ноёб мозаика юзаси тозаланди

Тошкентга санъат қайтмоқда: шаҳарда учта ноёб мозаика юзаси тозаланди

Тошкентда 1970 йилларнинг ўрталарида рассом Николай Жарский томонидан яратилган, бироқ 2021 йилда фасад таъмирлаш ишлари сабабли ўз қиёфасини йўқотган учта мозаика яна жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Уларнинг тикланиши Payme томонидан шаҳар меъморий меросини асрашга қаратилган ташаббуснинг яна бир босқичи бўлди. Лойиҳа Тошкент ҳокимлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги кўмагида амалга оширилди.

Николай Жарский ижодига мансуб паннолар узоқ йиллар давомида пойтахт визуал қиёфасининг бир қисми бўлиб келган ва сўнгги йилларда бўёқ остида қолган эди. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларидаги турар жой бинолари фасадларида жойлашган паннолар юзасидаги бўёқ мутахассислар назорати остида ва мозаика юзасини асраш бўйича қатъий тавсияларга риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан тозаланди.

Payme мозаикаларни асраш лойиҳасини 2023 йилда бошлаб берган. Ўша йили компания ташаббуси билан 200 дан ортиқ мозаикали бино фасадларидан реклама баннерлари олиб ташланиб, 157 та мозаика маданий мерос рўйхатига киритилди.

Нодира Шерматова, Payme маркетинг бўлими директори:

«Бир куни фойдаланувчиларимизга шундай деган эдик: «Сиз учун муҳим бўлган нарса — биз учун ҳам муҳим». Шу пайтдан бери одамлар учун муҳим бўлган қадриятларни излаб топишга, уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Тошкент аҳолиси ўз шаҳрини чиройли ва ёрқин кўришни истайди — биз бунга ўз ҳиссамизни қўшишга астойдил ҳаракат қилдик. Бир неча йил олдин мозаикалардаги рекламаларни олиб ташлагандик ва бошқаларни ҳам бунга чақирган эдик. Бугун эса бўёқ остида қолганларини тозалаяпмиз, чунки бу бир марталик ташаббус эмас, балки давом этаётган тарихнинг бир қисмидир. Николай Жарскийнинг мозаикаларидан бўёқни тозалаб, шаҳарга маданий кодининг муҳим саҳифаларини қайтардик».

Олдинда — лойиҳанинг янги босқичи. Ҳозирча эса тозаланган мозаикаларни қуйидаги манзилларда кўриш мумкин:

· Боғкўча массиви, 1- ва 3-уйлар

· Чилонзор-12 даҳаси, 4а-уй

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг