Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида электр ўчирилади

Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида электр ўчирилади

Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудлари 26 июнь куни электр энергиясидан узилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси этказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 26 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Яккасарой тумани: «Ракатбоши» ва «Муҳандислар» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;

Чилонзор тумани: «Қозиробод» ва «Катта Қозиробод» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Сергели тумани: «Эски Жалойир» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Миробод тумани: «Тонг юлдузи» ва «Файзобод» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг