Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг бугун электр ўчириладиган ҳудуди айтилди

Тошкентнинг бугун электр ўчириладиган ҳудуди айтилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар берди.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 31 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани: «Абдулла Авлоний» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг