Тошкентнинг уч туманида электр муаммоси юзага келди

Бугун, 17 июн соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги “Сокин” подстанциясида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Бунинг натижасида Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter