Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўйга борсанг тўйиб бор, аммо қуруқ қайтма» ёхуд 250 минг долларлик соатлар

«Тўйга борсанг тўйиб бор, аммо қуруқ қайтма» ёхуд 250 минг долларлик соатлар

Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Иванка Трамп ва Рианналар ташриф буюрган ўша машҳур никоҳ тўйи эсингиздами?

Умуман олганда, дабдабаси билан бутун дунё аҳлининг оғзига тушган ушбу маросим тўй ҳам эмасди.

Ҳа, Осиёнинг энг бой одами Мукеш Амбанининг ўғли Анант Амбани ва миллиардер Вирен Мерчантнинг қизи Радика Мерчантларнинг нақ бир неча ой давом этган шов-шувли маросимларидан сўнг ва ниҳоят ҳақиқий никоҳ тўйлари ҳам бўлиб ўтди.

Нақ концертга айланиб кетган тўйолди маросимининг ўзидан яхшигина пул ишлаган машҳур меҳмонлар тўйдан қуруқ қайтишмади.

Мумбайдаги 27 қаватли саройда бўлиб ўтган никоҳ тўйига ташриф буюрган ҳурматли меҳмонлар 3 кунлик тўйдан сўнг 18 каратли пушти тилла билан безатилган, орқа томони сапфирдан, боғичи кўк тимсоҳ терисидан ишланган нақ 250 000 АҚШ долларлик қўл соатларини тақиб қайтишди. Улар орасида таниқли актёр Шоҳруххон ҳам бор эди.

600 миллион доллардан кўпроқ харажат қилинган бундай дабдабали тўй ёшларнинг келгуси ҳаётидаги бахтини нечоғлиқ таъминлаб беришини билмадик, аммо буни эшитган қўштирноқ ичидаги “орзу-ҳавасли“ айрим одамларимиз тўй тўйдай бўлиб, маҳаллада дув-дув гап бўлсин, дея бундай дабдабаларни урфга айлантириб олишмаса бўлгани.

Сиз тўйингизга қанча сарф-харажат қилганингизни эслай оласизми? Хўш, ҳозир бахтлимисиз?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг