Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Тўйлар муборак” филми режиссёри вафот этди

“Тўйлар муборак” филми режиссёри вафот этди

“Тўйлар муборак” филми режиссёри Эдуард Хачатуров вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди. 

Эдуард Хачатуров 1936 йилда Тошкентда туғилган. Ижодий фаолияти давомида “Катта жанг олдидан”, “Тўйлар муборак”, “Илк йўловчилар”, “Чегара ҳудуди”, “Чўл”, “Яхши йигит”, “Ҳар учинчи”, “Рингга чорламоқда” каби фильмларни суратга олган.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг