Трамп: «ФҚБ бундай директорни тарихида кўрмаган»
Жеймс Коми — Федерал қидирув бюроси тарихидаги энг ёмон директор. АҚШ президенти Дональд Трамп шундай фикр билдирди.
James Comey is a disgrace to the FBI & will go down as the worst Director in its long and once proud history. He brought the FBI down, almost all Republicans & Democrats thought he should be FIRED, but the FBI will regain greatness because of the great men & women who work there!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 10 мая 2019 г.
«Жеймс Коми — ФҚБ учун шармандлик ва унинг узоқ ва шонли тарихидаги энг ёмон раҳбари сифатида эсда қолади», — деб ёзди Трамп «Twitter»да.
Давлат раҳбарининг фикрича, Коми том маънода бюронинг бошига етган, шунинг учун ҳам унинг истеъфосини нафақат республикачилар, балки демократлар ҳам олқишлашди. Энди ФҚБнинг қолган ходимлари бир пайтлар буюк бўлган тарихни тиклашларига тўғри келади.
Эътиборли жиҳати шундаки, Трампнинг бу баёноти Комининг «CNN» телеканалига интервьюсига изма-из чиқди. Коми журналистлар қаршисида президентни адолат тикланиши йўлида тўғаноқ бўлишда айблаб, у Россия босими остида қолаётган бўлиши мумкин деганди.
Маълумот учун: Жеймс Коми Федерал қидирув бюросини 2013—2017 йилларда бошқарган. Дональд Трамп уни билимсиз ва ёмон раҳбар сифатида айблаб ишдан олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter