Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Канада маҳсулотларига божларни 35 фоизгача оширмоқчи

Трамп Канада маҳсулотларига божларни 35 фоизгача оширмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп қўшни Канададан товарларга божларни 35 фоизгача оширишини айтди.

Бир кун олдин у Канада Бош вазири Марк Карнига март ойида эълон қилинган 25 фоизлик тарифлар 35 фоизгача ошиши ҳақида мактуб йўллаган.

Америка президентининг сўзларига кўра, янги тарифнинг мақсади, гарчи Канададан АҚШга гиёҳванд моддалар оқимининг аниқ далиллари бўлмасада, Канадани фентанилнинг ноқонуний савдосини чеклашга мажбурлашдир.

«Таъкидлашим керакки, фентанил савдоси Канада билан муносабатларимизда дуч келадиган ягона муаммо бўлиб қолмайди. Бу ерда кўплаб тарифга боғлиқ ва тарифга боғлиқ бўлмаган сиёсий ҳамда савдо тўсиқлари мавжуд», – деб ёзади АҚШ президенти.

Канада АҚШнинг Мексикадан кейин иккинчи йирик савдо шериги ҳисобланади. У илгари тарифларга жавоб чоралари билан жавоб қайтарган ва Трампнинг такрорий ҳужумларини, шу жумладан Канада АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини танқид қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг