Трамп Мексика ва Евроиттифоққа 30 фоизли бож жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика ва Евроиттифоқ маҳсулотларига қўшимча 30 фоизли бож жорий этилишини эълон қилди.
Янги тарифлар 2025 йил 1 августдан кучга киради. Трамп бу ҳақда Мексика президенти ва Еврокомиссия раҳбарини хабардор қилди.
Трамп Европа Иттифоқидан ўз бозорини Қўшма Штатларга тўлиқ очишни талаб қилмоқда. Мексикани эса АҚШга суқилиб киришга уринаётган наркокартелларни тўхтата олмасликда айблади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШнинг янги бож тарифига муносабат билдириб, у Атлантика бўйлаб ўтган асосий таъминот занжирига жиддий путур етказишини таъкидлади ва қарши чоралар кўришга ваъда берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter