Трамп вақт ўзгаришига қарши
АҚШ президенти Доналд Трамп соат милларини мавсумий кўчириш амалиётидан воз кечиш ва йил давомида ёзги вақтни сақлаб қолишга чақирди. Унинг таъкидлашича, соат милларини бир йилда икки марта ўзгартириш кўп ноқулайликлар туғдирмоқда ва кундалик ҳаётга халақит бермоқда.
Соатларнинг кўчирилиши сабабли одамлар учрашувлар ва бошқа тадбирларга кечикишмоқда, деди Трамп. У бу амалиётни «бемаънилик» деб атади.
Унинг фикрича, доимий ёзги вақт одамларга кечқурун кундузги ёруғликдан узоқроқ фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, ёзги вақт спорт билан шуғулланиш учун кўпроқ вақт ажратишга хизмат қилиб, жиноятчиликнинг камайишига ёрдам беради.
АҚШ Вакиллар палатаси ушбу ташаббусни маъқуллаган, бироқ Сенатда унинг кўриб чиқилиши тўхтаб қолган.
Айни пайтда АҚШнинг аксарият штатлари йилига икки марта соат милларини кўчиради. Гавайи, Аризонанинг катта қисми ва Американинг айрим ҳудудлари эса йил давомида стандарт (қишки) вақт бўйича яшайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter