Туризм соҳасидаги тадбиркорларни субсидия имтиёзларидан самарали фойдаланишга чорлаймиз!

Президентнинг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2024 йил 1 январдан бошлаб туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари эквивалентида қоплаб берилиши йўлга қўйилган.
Мамлакатимизга хориждан сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган ушбу ташаббусга кўра, авиақатновлар кам бўлган давлатлардан туристлар жалб қилишда фаоллик кўрсатаётган туроператорлар фаолиятини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июльдаги 433-сон-қарорининг 6-иловаси билан “Хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсатсия қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган бўлиб, Шу низом асосида туризм соҳасидаги тадбиркорларни ушбу субсидия имтиёзидан самарали фойдаланишга чақирамиз.
Бугунги кунда чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун субсидия олиш тўғрисидаги аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter