Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк лираси тарихий минимумни янгилади

Турк лираси тарихий минимумни янгилади

Фото: «MK-Turkey»

Туркия миллий валютаси — лира қулашдан тўхтамаяпти. Лира қиймати тарихий минимумга тушгани ҳақида «Коммерсант» ёзмоқда.

Сайёҳлардан кўп пул ишловчи мамлакат иқтисодиёти коронавирус пандемиясидан катта талафот кўрди — ишсизлик кўпайган, нарх-наво тинмай ошяпти.

Ҳозирда 10 турк лираси ўртача 1 доллардан сотилмоқда. Турк лираси ҳафта давомида 3,3 фоизга, йил бошидан бери 25 фоизга қадрсизланган.

Инфляцияни жиловлаш учун Туркия Марказий банки асосий ставкани 19 фоизгача кўтарди, наф чиқмади. Президент Эрдўғон сўнгги икки йилда Марказий банкнинг учта раҳбарини алмаштирди, бироқ нархлар юқорига, лира пастга кетишдан тўхтаган эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг