Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Эронга бостириб киришни режалаштирмаяпти — Мудофаа вазирлиги

Туркия Эронга бостириб киришни режалаштирмаяпти — Мудофаа вазирлиги

Туркия мудофаа вазирлиги бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларининг АҚШ томонидан ҳужум қилинган тақдирда Эрон ҳудудига бостириб кириш режалари ҳақидаги даъволарини рад этди.

"Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, агар АҚШ Эронга ҳужум қилса, Туркия хавфсизлик нуқтаи назаридан Эрон ҳудудига бостириб киришни режалаштираётгани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди", - дея маълум қилди Туркия мудофаа вазирлиги журналистларга.

Аввалроқ Ғарб оммавий ахборот воситаларида Анқара гўёки Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддият кучайган тақдирда Ислом Республикаси ҳудудида буфер зона яратиш режаларини тайёрлаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг