Туркияда болаларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Туркия жануби-ғарбида мактаб ўқувчиларини саёҳатга олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси Денизли вилоятида содир бўлгани ҳақида «CNN» хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 34 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, автобус ўқувчиларни Ажипаям-Денизли йўналишида олиб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотиши оқибатида шу воқеа юз берган.
Автобусда жами 22 нафар мактаб ўқувчиси, 4 нафар ўқитувчи, ота-оналардан 5 киши, экскурсовод ва икки нафар ҳайдовчи бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter