Туркияда ноқонуний бўлиб турган 50 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъуллари ўртасида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш бўйида музокаралар ўтказилди.
Музокаралар жараёнида Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган ўзбекистонликларни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланди.
Шунингдек, қариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий мақом беришга келишилди.
Қолаверса, Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлларимизга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинди ҳамда 28 нафарига «ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштирилиб, репатриация жараёни бошланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида «Ижтимоий ҳимоя тўғрисида»ги янги битим ишлаб чиқишга ҳам келишилган.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter