Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Ўзбекистон раҳбариятининг конституциявий тузумни сақлаш борасидаги чораларини қўллаб-қувватлади

Туркманистон Ўзбекистон раҳбариятининг конституциявий тузумни сақлаш борасидаги чораларини қўллаб-қувватлади

Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда рўй берган сўнгги ҳодисалар юзасидан баёнот берди.

«Туркманистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда конституциявий тузум ва ҳуқуқ-тартибот, аҳоли хавфсизлиги ва осойишталигини муҳофаза этиш йўлидаги тезкор ҳамда қатъий чораларини қўллаб-қувватлайди. Ишончимиз комилки, кўп асрлик халқ донишмандлиги, тажриба ва узоқни кўра билиш салоҳияти вужудга келган қийинчиликларни енгиб ўтиб, Ўзбекистон Республикасининг изчил ва жадал тараққиёти, давлат ва жамоат институтлари барқарорлигини таъминашлашга хизмат қилади», – дейилади расмий Ашхобод баёнотида.

Туркманистон қардошлик, дўстлик ва қўшничилик ришталари билан боғланган Ўзбекистонга зарурий кўмакка тайёрлигини ҳам билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, ЕИ, Хитой, АҚШ, Россия раҳбарияти ҳамда ташқи ишлар вазирликлари Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан муносабат билдириб, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг