Ucell ўз ваъдасини бажарди: Тошкент-Бухоро йўналишида 72 та янги таянч станция ишга туширилди

2024 йил апрель ойида Ucell компанияси Ўзбекистондаги туристик йўналишларда уяли алоқа сифатини яхшилаш бўйича ишларини жадаллаштириш мақсадида Тошкент-Бухоро йўналишида тележурналистлар ва блогерлар иштирокида медиа-тур уюштирганди. Унда қатнашчилар йўл бўйлаб алоқа сифатини амалда синовдан ўтказиб, янги базавий станциялар қурилиши бошланган ҳудудларга ташриф буюрганди.
Компания мутахассислари ўшанда қуйидагича ваъда берган эди: «Бир йилдан сўнг айнан шу масканларга яна қайтамиз ва сизнинг ўзингиз ўзгаришларга баҳо берасиз».
Ваъда бажарилгани билан гўзал
2025 йилда Ucell компанияси томонидан Тошкентдан Бухорогача бўлган йўналишда мобил алоқа тармоғини кенгайтириш доирасида 72 та янги таянч станция қурилди ва 29 та мавжуд станция модернизация қилинди. Бу орқали йўналиш бўйлаб шаҳарлар, қишлоқлар ва автомагистрал йўлларда мобил алоқа ва интернет сифатини сезиларли даражада яхшилашга эришилди.
Шу муносабат билан Ucell жорий йил апрель ойида янги таянч станцияларни кўздан кечириш мақсадида махсус медиа-тур ташкил қилди. Ташриф Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги янги ишга туширилган Тўдакўл таянч станциясидан бошланди. Мазкур станция муҳим йўл ҳаракати ўтадиган ҳудудда жойлашган бўлиб, транспорт оқими учун барқарор мобил алоқа ва интернет хизматларини таъминлайди.
Медиа-турнинг навбатдаги манзили Бухоро шаҳри бўлди. Бу ерда Ucell томонидан «Buxoro savdo majmuasi» савдо-кўнгилочар маркази ҳудудида замонавий 5G технологияси жорий этилган. Комплекс майдони 60 минг квадрат метрдан ортиқ ҳудудни юқори тезликдаги интернет билан қамраб олган. Мажмуага ташриф буюрувчи меҳмонлар ва харидорлар куннинг исталган вақтида 1 Gbit/s гача тезликдаги интернетга уланиш имкониятига эга бўлишмоқда.
Шунингдек, медиа-тур давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги ва М37 автомагистрал йўлидаги таянч станцияси ҳам кўздан кечирилди. Ушбу NV2313 станцияси Бухоро-Ғиждувон-Навоий йўлининг 12 км қисмида жойлашган бўлиб, атрофдаги аҳоли ва йўлбўйи ҳаракати учун барқарор алоқа имкониятини яратмоқда.
Лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятида 29 та янги таянч станция қурилди ва 11 та мавжуд станция модернизация қилинди. Ҳудудда 5G қамров ҳудудлари ҳам изчил кенгаймоқда. Шу билан бирга, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жами 33 та станция, шундан 26 та янги ва 7 та янгиланган объект ишга туширилди. Барча ҳудудларда замонавий алоқа ва юқори тезликдаги интернет хизматларини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Компания вакиллари таъкидлашича, бундай кенг кўламли ишлар маҳаллий мутахассисларнинг самарали ва тизимли меҳнати натижаси ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси мақсадларига хизмат қилади.
Медиа-тур давомида компания ходимлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жалолиддин Бойқулов, «Ucell» комплекс ечимлар гуруҳи раҳбари:
– Бир йил давомида Ucell компанияси Ўзбекистон ҳудудидаги энг йирик 16 та савдо-кўнгилочар марказларда 5G алоқаларини ишга туширди. Бу, албатта, юқори тезликли интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратади. Ушбу марказда 60 минг квадрат метрдан ортиқ ҳудудда 5G тармоғи ишга туширилган.
Меҳриддин Муҳаммедов, «Ucell-Бухоро» ва «Ucell-Навоий» ҳудудий бўлимлари директори:
– Бухоро ва Навоий вилоятларида йўналиш бўйича 13 та янги станция ишга туширилди, мавжуд 11 таси модернизация қилинди. Бугунги кунда алоқа нафақат шаҳарларда, балки йирик автомобил йўлларида ҳам сифатли таъминланмоқда. Аҳоли, сайёҳлар ва бизнес учун барқарор алоқа яратиш бизнинг асосий мақсадимиз.
Эмил Куртназаров, «Ucell-Самарқанд» ҳудудий бўлими директори:
– Ўтган йили Тошкент-Бухоро йўналиши, Самарқанд қисмида 29 та янги станция қурилди. Алоқа сифати шаҳарларда ҳам, қишлоқ жойларда ҳам сезиларли даражада яхшиланган.
Ориф Toйирходжаев, «Ucell-Самарқанд» ҳудудий бўлими бош муҳандиси:
– Бизнинг асосий вазифамиз – 10 миллион абонентимизни сифатли ва ишончли уяли алоқа билан таъминлаш. Жамоамиз томонидан ўтган йил бошидан то бугунга қадар 118 та янги таянч станция қурилди, 131 таси қайта модернизация қилинди. Самарқандимизда 5G тармоғи таянч станциялари илғор технология сифатида ишга туширилган – биринчи бўлиб десак, хато бўлмайди. Бугунги кунда шаҳарнинг туристик марказларида 41 та станция бор.
Руслан Ўрунов, «Ucell-Жиззах» ва «Ucell-Гулистон» ҳудудий бўлимлари директори:
– Жиззах вилоятида бир йилда ушбу йўналиш бўйлаб 15 та янги таянч станцияси фойдаланишга топширилди, мавжуд 7 та станция модернизация қилинди. Сирдарё вилоятида эса 11 та янги станция ишламоқда. Бу муаммоли ҳудудларни қамраб олиш ва айнан керакли жойларда сифатли алоқани таъминлаш имконини берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter