Пойтахтда уч бола «Тез ёрдам» машинасида дунёга келди
Ўтган олти ойи давомида Тошкент шаҳар 103 хизматига туғуруқ ва ҳомиладорлик патологиялари бўйича жами 21 минг 143 та чақириқ келиб тушган. Шундан 38-40 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 2342 нафар аёл туғуруқ учун мурожаат қилган.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қолаверса, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг бевосита саъй-ҳаракати туфайли 25 нафар ҳомиладор аёл ўз уйида фарзандли бўлган.
Кутилмаганда бошланган туғуруқ ва яна бошқа омиллар сабабли эса 3 нафар она чақалоғини «Тез ёрдам» машинасида дунёга келтирган.
Энг муҳими, «103» бригадаларининг тезкор амалга оширган тиббий ёрдами туфайли ушбу туғуруқ жараёнларининг барчаси муваффақиятли ва ҳеч қандай асоратларсиз кечган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter