Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Россия билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Украина Россия билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Украина Россия томони билан музокаралар олиб боришга тайёр, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи билан суҳбатда.

«Украина томони Россия билан мулоқот ва музокаралар олиб боришга тайёр. Албатта, музокаралар оқилона ва адолатли ҳамда мустаҳкам тинчликка эришишга қаратилган амалий аҳамиятга эга бўлиши керак», — деди Кулеба.

Кулеба уруш бошланганидан бери биринчи марта Хитойга борди ва шу даврда Пекинга ташриф буюрган энг юқори мартабали украиналик расмийга айланди.

Музокаралар чоғида Ван Йи украиналик ҳамкасбига Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар столида ўтириш кераклигини ҳам айтган.

Reuters агентлигининг қайд этишича, уларнинг суҳбати уч соатдан ортиқ давом этган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати тинчлик музокараларини бошлаш учун бир нечта шартларни қўймоқда: халқаро санкцияларни бекор қилиш, Украина Донбасс, Херсон ва Запороже вилоятларига даъво қилишдан воз кечиши, шунингдек, Россиянинг ушбу ҳудудлардаги суверенитетини тан олиш. Шунингдек, бошқа бир қанча талаблар ҳам бор. Украина томони бу шартларни ультиматум деб атамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг