Умид Шодиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланди
![Умид Шодиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланди](http://static.xabar.uz/crop/3/7/720_460_95_3720969923.jpeg)
21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланган Умид Шодиев Тошкентдан Парижга учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Умид Шодиев Нью-Йоркда БМТ қошидаги Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Илгари (2008 йилдан) Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатида Лола Каримова-Тиллаева фаолият кўрсатган. У мазкур лавозимни тарк этиши ҳақида 2 февралда маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter