Уругвайдаги президентлик сайловида мухолифатчи Яманду Орси ғалаба қозонди
Уругвайда президентлик сайловининг иккинчи турида мухолифатчи номзод Яманду Орси ғалаба қозонди.
Сайлов участкалари маълумотларининг 81,26 фоизи ишлаб бўлинганидан сўнг «Кенг фронт» сўл-марказ коалицияси вакили Орси 942 470 нафар сайловчининг овозини тўплади. Унинг рақиби, амалдаги ҳукуматни бошқараётган «Бланко» ўнг-марказ партияси номзоди Алваро Делгадога эса 898 767 нафар фуқаро овоз берди.
Ўз мағлубиятини тан олган Делгадо, шунингдек, фаолиятини давом эттираётган мамлакат президенти Луис Лакале Поу ғалаба билан Яманду Орсини табриклашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter