«Ушбу ютуқ Ўзбекистон учун ҳал қилувчи ҳамда тарихий марра» — «Franklin Templeton» раҳбари
Бугун, 18 май куни, Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
Расмий маросимда сўз олган йирик халқаро инвесторлар мамлакатимиздаги ислоҳотларни эътироф этмоқда.
Хусусан, «Franklin Templeton» бош ижрочи директори Женни Жонсон шундай деди:
«Биз Ўзбекистон тарихидаги илк халқаро акциялар таклифини муваффақиятли амалга оширганимиздан жуда фахрланамиз. Бу мамлакатни глобал инвесторларнинг диққат марказига олиб чиқди.
Ушбу ютуқ Ўзбекистон учун ҳал қилувчи ҳамда тарихий марра ҳисобланади».


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter