Футбол қоидалари ўзгарди: дарвозабонларга «имтиёз», мураббийларга «қизил»...
Халқаро футбол уюшмалари ассоциациясининг навбатдаги йиғилишида футболга бир қатор муҳим қоидалар киритилди. Экспертлар айрим қоидаларни тузатиб, муаммоли баъзи масалаларга аниқлик киритиб олдишди.
Ўзгаришлар рўйхати:
- Урилган голга таъсири бўлган қўлда ўйнаш жазоланади — атайинми ё бехосданми, фарқи йўқ.
- Захирага майдоннинг исталган четидан чиқиб кетиш мумкин. Энди бутун майдонни кесиб ўтиш шарт эмас.
- Жарима тепилаётганида ҳужум чизиғи ўйинчилари деворга қўйилмайди. Бу рақиб ўйинчилари билан турткилашларнинг олдини олиш учун кўрилган чора.
- Дарвозадан тепиладиган тўп энди фақат жарима майдонининг ичкарисида ўрнатилади.
- Ўн бир метрли зарба тепилаётганида дарвозабонларга дарвоза чизиғида илгаридек икки оёқда эмас, бир оёқда туришга ҳам рухсат берилади.
- Ўйин пайти тўп ҳакамга келиб тегса баҳсли тўп ўйналади. Ҳозиргача бунга амал қилинмаётганди.
- Сариқ ва қизил карточкалар энди мураббийларга ҳам кўрсатилади. Одатда улар оғзаки ёки ишора билан жазоланаётганди.
Бу ўзгаришлар 2019 йилнинг 1 июнидан кучга киради. Яъни келгуси мавсумдан ўзгаришларга гувоҳ бўламиз.
Бу ўзгаришлар қўлланган илк ўйинларни эса Португалияда 5 — 9 июнь куни ўтказиладиган Миллатлар лигаси финалида кўришимиз мумкин. Асосий соврин учун Англия, Голландия, Швейцария ва Португалия терма жамоалари куч синашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter