Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ваҳимага ўрин йўқ» — вазият шахсан Президент назорати остида экани маълум қилинди

«Ваҳимага ўрин йўқ» — вазият шахсан Президент назорати остида экани маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, вазият шахсан Президент назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

«Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ», дейилади хабарда.

Аввалроқ Президент топшириғи билан Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг