Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вақтингизни йўлда эмас, яқинларингиз билан ўтказинг. Транспорт хизматларини эса my.gov.uzга қўйиб беринг!

Вақтингизни йўлда эмас, яқинларингиз билан ўтказинг. Транспорт хизматларини эса my.gov.uzга қўйиб беринг!

Соат миллари 18:30 ни кўрсатмоқда. Зафар доимгидек машинасининг рулини маҳкам қисганча навбатдаги километрлик тирбанликда (пробкада) турибди. Атрофда эса юзлаб машиналарнинг сигналлари, тоқатсиз ҳайдовчилар ва уйга шошаётган одамлар.

Зафарнинг бугунги куни омадсиз бошланди, эскириб қолган ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш муддати ҳам айнан бугун тугаяпти. Устига-устак кечқурун укасига машинани ҳайдаш учун зудлик билан ишончнома (доверенность) бериши керак.

Улгурмайман, — деб ўйлади у асабийлашиб соатига қараркан. Чунки унинг ҳаётидаги энг катта танқислик бу вақт эди.

Узоқ кутишдан чарчаган Зафар машинасини йўл четига тўхтатиб, телефонини қўлга олди. Ижтимоий тармоқларни варақлаётиб, my.gov.uz портали ҳaқидаги лавҳага кўзи тушди ва ўзича синаб кўриш учун MyGov мобил иловасини юклаб олди.

Атиги 15 дақиқа ичида Зафарнинг ҳаётида ҳақиқий рақамли мўъжиза юз берди, йўриқнома ёрдамида транспорт бўлимига кириб, ишончнома муаммоси ҳал қилди. Натижада нотариус қидириб, навбатда туришдан қутулди. Электрон ишончномани укасининг номига бир неча тугмани босиш орқали онлайн расмийлаштирди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилашга ҳам онлайн буюртма берди, ҳатто тайёр бўлгач, Давлат хизматлари марказидан олиб кетишга эриниб қолишини билгани учун почта орқали уйига буюртма қилишни кўзлаб қўйди.

— Ия, жарима кимники? Эрталабки радар уники эмас, машинани ҳайдаб чиққан дўстиники эди. Зафар жавобгарликни бошқа шахсга ўтказиш хизмати орқали жаримани ҳақиқатда машинани бошқарган одамнинг номига расмийлаштирди ва айни пайтда ўзининг жарима балларини текшириб, хотиржам бўлди.

Шунингдек, у ёзнинг иссиқ кунлари келаётганини ўйлаб, машинасининг ойналарини қорайтириш (тонировка) учун ҳам масофадан туриб, бир неча дақиқада қонуний рухсатнома олди.

Илованинг қулайлиги Зафарни шунчалик мафтун қилдики, у яқин кунларда сотиб олмоқчи бўлган янги машинасини ҳам шу ернинг ўзида текшириб олишга қарор қилди.

Машинага тақиқ бор-йўқлигини билиш учун авто тақиқини текшириш хизматидан фойдаланди, ўзи умид қилган чиройли рақам мақомини авторақам захираси орқали кўриб чиқди. Бу ҳам етмагандек, келгусида шаҳарда бемалол ҳаракатланиш учун экологик стикер олишга ҳам ариза ташлади.

Орадан бир соат ўтиб, тирбандликлар бироз камайгач Зафар уйининг остонасидан ҳатлади. Уни севимли рафиқаси ва фарзандлари кутиб олишди. У бугун жуда чарчаган бўлса-да, юзида табассум бор эди. Чунки у бугун энг қимматли нарсани — ўз вақтини асраб қолганди.

Қимматли вақтимизни навбатларда эмас, оила ва яқинларимиз даврасида ўтказишга нима етсин. my.gov.uz — замонавий ҳайдовчиларнинг энг ишончли рақамли ёрдамчиси!

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг