Вашингтон ва Киев ўртасида фойдали қазилмалар бўйича битим имзоланди

Вашингтон ва Киев Украинанинг қазилма захиралари бўйича битимни имзолади. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги баёнот берди.
Келишув доирасида Украинани тиклаш бўйича инвестиция жамғармаси ташкил этилади, дейилади вазирлик хабарида.
Украина бош вазирининг ўринбосари Юлия Свириденко ҳам АҚШ билан битим имзоланганини тасдиқлади.
Унинг айтишича, АҚШ билан келишувга кўра, Украина ҳудудидаги барча захиралар Киев ихтиёрида ва назорати остида қолади. Жумладан, «Укрнафта» ва «Энергоатом» ҳам Украина мулки ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter