«Ватанпарвар»чилар бўлажак гвардиячиларга йўл қоидалари бўйича суҳбат ўтказди

Миллий гвардия ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги «Темурбеклар мактаби» Тошкент академик лицейида ўқувчилар учун йўл ҳаракати қоидалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда «Ватанпарвар» ташкилоти «Яшнобод ўқув СТК» УК ходимлари ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг аянчли оқибатларининг олдини олиш мақсадида «Қоидани бузмай юр» ва «Мен тартибли ҳайдовчи бўламан» мавзуларида маърузалар қилишди.
Суҳбатда Маънавият, ТОИ ва ХВТ масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари Н.Базарова, ўқув қисм мудири И.Маҳмудов, Миллий гвардия ҳарбий телекомуникация йўналишидаги «Темурбеклар мактаби» маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Иноятов, «Темурбеклар мактаби» математика фани етакчи ўқитувчиси Д.Нуриддинова, Яшнобод туман ИИВ ҚҚ 7534-ҳарбий қисм командири Р.Жалилов ва «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари қатнашган.
— Ҳақиқатан ҳам бутун ўқув йили давомида йўллар, йўлкалар, чорраҳаю, бурилишлар одамлар билан гавжум бўлади. Улар қачон ва қайси йўлдан юришларини ғиз-ғизлаб ўтиб бораётган автомобилларга дуч келишади, йўл белгиларини, милт-милт этиб ёнаётган светофор чироқларини учратишади. Кўча ва чорраҳаларни кесиб ўтишда улар йўл ҳаракати қоидасини яхши билмоқлари ва унга риоя қилмоқлари зарур. Маълумки, мамлакатимиз йўлларида одир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиши нафақат ўзлари, балки барча йўл ҳаракати иштирокчиси хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади, — деди ўқув қисм мудири Иброҳим Маҳмудов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter