Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Винисиус Жуниор «Реал» билан янги шартнома имзолайди

Винисиус Жуниор «Реал» билан янги шартнома имзолайди

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан янги шартнома имзолаш арафасида. Бу ҳақда «ESPN» нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи йилига 20 миллион евро маош олади. Солиқларни инобатга олганда, бу сумма 30 миллион еврогача етиши мумкин.

Янги шартнома тузилгандан сўнг, Винисиус «Реал» таркибида энг юқори маош олувчи футболчига айланади.

Ҳозирдаги амалдаги шартнома 2027 йилгача мўлжалланган. Янги келишув эса 5 йил муддатга тузилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг