Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти» — Президент

 «Халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимизда фармацевтика бозори ҳажми 2 миллиард долларга етди.

Лекин, бу бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлса-да, пул қийматида 20 фоиздан ошмайди.

Оддий қилиб айтганда, ўзимизда ишлаб чиқариш бинт, спирт, шприц, анальгин ва цитрамондан нарига ўтмаяпти.

Дориларни яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти.

Дори воситаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

«Айниқса, антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, «пул ишлаш» учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти. Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти», — деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг