Хайрулло Бозоров икки ҳокимни жазолади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон ва Бағдод ҳокимларига 30 фоиз жарима жазоси қўллади. Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойиши эълон қилинди.
5 май куни Вазирлар Маҳкамасида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 2025 йил учун белгиланган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш ва навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
Унда бир қатор мутасадди раҳбарлар томонидан жорий йил январ-апрел ойлари учун белгиланган режани бажармагани, ўсишни таъминламагани ва вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари жиддий танқид қилинган.
Унга кўра, Бағдод, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тасдиқланган режа бажарилмаганлиги, ушбу ҳудуд мутасадди раҳбарлари юклатилган вазифаларни бажаришда қолоқликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter