Хитой илк бор 10G технологиясини ишга туширди

Хитойнинг Хэбэй провинциясида биринчи 10G кенг полосали тармоқ ишга туширилди.
Mydrivers’нинг ёзишича, маҳаллий ишлаб чиқувчилар ҳозиргача дунёдаги энг тезкор интернетни яратишга муваффақ бўлишган.
«Huawei ва China Unicom компаниялари Сюнань ҳудудида биринчи 10G кенг полосали тармоқни муваффақиятли ишга тушириш учун кучларини бирлаштирди. 10G кенг полосали уланиш дунёдаги биринчи 50G PON ечимига асосланади. Оптик толали уланиш тармоғининг асосий архитектурасини янгилаш орқали ҳар бир фойдаланувчининг ўтказиш қобилияти анъанавий гигабит даражасидан 10G гача кўтарилади ҳамда тармоқнинг кечикиши миллисекундлар даражасига камаяди», – дейилади мақолада.
Ҳақиқий юклаб олиш тезлиги аллақачон 9 834 Мбит/с га етган ва юклаш тезлиги 1 008 Мбит/с ни ташкил қилади. Технологиянинг юқори ўтказиш қобилиятини талаб қиладиган келажакдаги илова ва хизматлар – 8К видео ва булутли сақлаш кабиларни ишлаб чиқиш имкониятлари алоҳида таъкидланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter