Хитой компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғи учун мутахассис тайёрлайди
Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига амалий ташрифи доирасида хитойнинг йирик электр тармоқлари корпорациясидан бири ҳисобланган «State Grid» компанияси раиси Синь Баоанни қабул қилди.
Учрашувда мазкур компания иштирокида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриш ва инфратузилма объектларини модернизация қилиш, бунда илғор инжиниринг ечимлари ва юксак технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон энергетика тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга қаратилган «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун, ушбу компания Fortune Global 500 рейтингида юқори ўринларни эгаллайди. Компания электр узатиш тармоқларини барпо этиш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш борасида, шу жумладан хорижий мамлакатларда катта тажрибага эга. Активлари қиймати 800 миллиард доллар атрофида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter